Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Diktant.uz – ёзма саводхонликни биргаликда оширамиз!

Diktant.uz – ёзма саводхонликни биргаликда оширамиз!

27 май 2019, Понедельник
255
0
Diktant.uz – ёзма саводхонликни биргаликда оширамиз!

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессор ўқитувчилари ташаббуси билан ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва ёзма саводхонликни ривожлантириш мақсадида Diktant.uz лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Иккинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу лойиҳа мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ёзма саводхонлигини оширишга қаратилган.

Акция шу йилнинг 28 май куни соат 15:00да Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан бутун республика бўйлаб онлайн тарзида ўтказилади.

Тошкент шаҳрида Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкил этилади, ҳудудлардаги ОТМларда ҳам штаблар ташкил этилади.

Ҳозирга қадар 3035 нафар киши ундан рўйхатдан ўтган. Акцияда иштирок этиш истагини билдирганлар www.diktant.uz  (http://www.diktant.uz/)сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.
скачать dle 12.0
Полезные ссылки